"Олимпик" - "Машъал" учрашувида ВАР тизимидан фойдаланилади
Хабарингиз бор, Про лига 2021 йилги мавсуми якунларига кўра 3-поғонани банд этган “Олимпик” жамоаси Суперлигада 12-ўринни эгаллаган “Машъал”га қарши ўтиш ўйинида майдонга тушади.
Суперлига ўтиш ўйинини юқори даражада ташкил этиш, айниқса унда шаффофликни таъминлаш мақсадида 2 декабрь куни ўтказиладиган учрашувда Video Assistant Referee тизимидан фойдаланиладиган бўлди. Учрашувда ВАР тизими ишлаши бўйича юборилган сўровни ФИФА тасдиқлади ва ўйинни “Пахтакор” стадионида ўтказишга рухсат берилди. Шу тариқа, Суперлига йўлланмаси тақдири ҳал бўладиган учрашув аввалбошидан режа қилинганидек, “Жар” стадионида эмас, балки “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва 2 декабрь, пайшанба куни соат 16:00 да старт олади.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Фикрлар