"Олимпик" етакчиси жамоасини ўзгартириши мумкин

"Олимпик" вингери Русланбек Жиянов жамоасини ўзгартириши мумкин. 

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Жиянов хизматига Суперлиганинг грандлари ва хориж клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Агар томонлар келишувга эришса, футболчи янги мавсумни бошқа жамоа таркибида ўтказади.

Жиянов U23 Осиё кубогидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушганди. Шунингдек, у Россияга қарши баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилишга ҳам улгурди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!