"Олимпик" "Пахтакор"нинг чемпионатлардаги 39-рақибига айланади!
"Пахтакор" Суперлига 3-турида Тошкентнинг яна бир жамоаси "Олимпик" билан баҳс олиб боради.
Чемпионатлар тарихида ҳозирча жамоалар тўқнаш келмаган. "Олимпик" Суперлига дебютанти саналади. Ушбу жамоа "Пахтакор"нинг чемпионатлардаги 39-рақибига айланади. Ўтган йили жамоалар Ўзбекистон Кубоги чорак финалида тўқнаш келишган ва унда Аброр Исмоиловнинг голи "Пахтакор"га ғалаба келтирганди.
"Олимпик" таркибида "Пахтакор" тарбияланувчиси саналган 16 нафар футболчи ҳаракат қилмоқда. Бу ўйинчилар ўтган йилдан бошлаб ушбу жамоа сафига жалб қилиб келинган.
"Олимпик" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 16 март, чоршанба куни соат 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.
Фикрлар