"Олимпик" собиқ футболчисининг ягона голи эвазига мағлуб бўлди
Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган "Олимпик" бугун "Локомотив"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. "Жар" стадионида кечган баҳсда "темирйўлчилар" Темур Мамасидиқовнинг пенальтидан урган голи эвазига ғалаба қозонишди.
Назорат учрашуви
"Жар" стадиони
"Олимпик" - "Локомотив" - 0:1
Гол: Темур Мамасидиқов 70 (пен.)
"Олимпик" учрашувни қуйидаги таркибда бошлади:
Эдем Неманов, Муҳаммадбобир Мўйдинов, Миркомил Абдураззоқов, Акбар Абдирасулов, Мақсуд Аълохўжаев, Шерзод Комилов, Нодир Абдихолиқов, Фарруҳ Мухторов, Акбар Ўктамов, Суннатилла Абдуллажонов, Абдулазиз Абдусаломов.
Захирадан майдонга тушганлар: Аҳмад Анваров, Улуғбек Шарипов, Анвар Алижонов, Риан Исламов, Оллоёр Раҳматов, Муҳсин Бозоров, Рустам Жаҳонов, Жалолиддин Содиқов.
"Олимпик" матбуот хизмати.
Фикрлар