"Олимпик"ни қатор ўйинчилар тарк этди

"Олимпик" жамоаси иккинчи давра олдидан таркибни шакллантириш ишларини олиб бормоқда. Ёзги трансфер ойнасида жамоани бир қатор ўйинчилар тарк этишди. Хусусан, ОКМКдан ижарага олинган Искандар Бўсинов, "Турон"дан ижарага олинган Рустамхон Азимов ва Абдураҳим Сайдуллаев, "Чиғатой"дан олинган Азамат Абдурашидовлар ўз жамоаларига қайтишди.

Бундан ташқари, қанот ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ғиёсов Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига ижарага берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!