"Олимпик"нинг Тошкентдаги мағлубиятсиз серияси 11 учрашувга етди
Ўзбекистон Суперлигаси 2023 йилги мавсум 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Олимпик" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида кучли рақибдан устун келди.
"Олимпиячилар" сафида Жиянов, Одилов ҳамда Абдумажидов ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ушбу голларга "шерлар" сафида Сайфиев ҳамда Турсунов жавоб бера олди.
Шу тариқа, "Олимпик" Тошкентдаги мағлубиятсиз сериясини 11 учрашувга етказди.
Фикрлар