Олимпия чемпиони Емельяненкога қарши жанг қилмоқчи
Оғир вазнда Олимпия чемпиони Раҳим Чахкиев ММА курашчиси Александр Емельяненкога қарши жанг ўтказмоқчлигини хабар қилди.
Шанбага ўтар кечаси Емельяненко биринчи раундда нокаутга учратган оғир атлетикачи Михаил Кокляевни бокс қоидалари бўйича жангда мағлубиятга учратди. Жангдан сўнг, 38 ёшли Емельяненко ҳар ким билан бокс қилишга тайёрлигини билдирди.
"Агар сиз, сўзларингизга учун жавоб берсангиз ва кимгадир қарши курашишга тайёр бўлсангиз мен бокс бўйича Олимпия чемпиони сизни жангга чақираман. Сизга жаноб, хақиқий бокс қандай бўлишини кўрсатмоқчиман," - деди матбуот хизмати 36 ёшли Чахкиевдан иқтибос келтирган ҳолда.
Россия бокс федерацияси ушбу учрашувни ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Чахкиев 2017 йилда фаолиятини якунлаган бўлиб, унинг ҳисобида 26 ғалаба ва учта мағлубият бор. У 2008 йил Олимпиада чемпиони бўлган.
Фикрлар