Олимпия ўйинларидаги яна бир хатолик эътирозларга сабаб бўлди
"Париж-2024" Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг алоқалар бўйича директори Энн Дескам баскетбол турнири гуруҳ босқичининг 1-турида Жанубий Судан ва Пуэрто-Рико (90:79) ўртасидаги ўйинда юз берган воқеа учун узр сўради.
Кеча, 28 июль куни учрашув олдидан ташкилотчилар Жанубий Судан мадҳияси ўрнига бошқа куй чалишди. Учрашувга ташриф буюрган жанубий суданлик мухлислар тезда ўз норозиликларини байроқларни силкитиб, нотўғри мадҳия тўхтатилгунига қадар бақириш билан кўрсатишди.
"Бундай хатолик учун узр сўраймиз", - деди Дескам матбуот анжуманида.
Тез орада ташкилотчилар керакли мадҳияни топиш учун танаффусга чиқишди. Шу пайт трибунада бўлган томошабинлар ва Пуэрто-Рико терма жамоаси футболчилари Жанубий Судан термаси ва унинг мухлислари билан бирдамлик билдириш учун қарсак чала бошлади.
Жанубий Судан 2011 йилда Судандан ажралиб чиққан ва ўз мадҳиясига эга.
Фикрлар