Олисе учун «Ливерпуль» ва «Барселона» курашга қўшилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Европанинг икки етакчи клуби «Бавария» таркибида тўп суриб келаётган вингер Майкл Олисе билан шартнома имзолаш ниятида экани маълум қилинди.

Жумладан, футболчини «Ливерпуль» ва «Барселона» ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Қайд этилишича, Олисе Испанияга кўчиб ўтишни афзал кўрмоқда.

Мюнхенликлар футболчи билан шартномани узайтириш ниятида. Бироқ Олисенинг янги битимга товон пули банд, яъни трансфер суммаси белгиланган шартда клубни тарк этиш имкониятини киритиш талаби музокараларни мураккаблаштирмоқда.

Вингернинг трансфер қиймати 170 миллион еврога баҳоланмоқда. Майкл Олисе жорий мавсумда «Бавария» сафида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!