Оливье Жиру фаолиятини Римда давом эттириши мумкин

Римнинг "Лацио" клуби "Челси" ҳужумчиси Оливье Жирунинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра римликлар франциялик футболчи билан шартнома шартларини келишиб олишган. Энди фақатгина “аристократлар”нинг жавоби барчасини ҳал қилади. Бироқ, “Челси” қишки трансферлар даврида янги ҳужумчи сотиб олмади ва шу боисдан Жируни қўйиб юбормаслиги ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Жируга "Барселона", "Тоттенхэм" ва "Интер" клубларидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!