Олий лига: 4-турнинг энг яхшилари ва гол урган футболчилар

 

30-31 март кунлари олий лига 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Хабарингиз бор унда бир қатор кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди. 2 кун бўлиб ўтган олий лига 4-тур учрашувлари бизга бир қанча кутилмаган натижаларни тақдим этди. Жумладан Муборакда “Машъал” “Пахтакор”дан йирик ҳисобда устун келаган бўлса – 3:0, “Локомотив” ўз уйида “Олмалиқ”ни янчиб ташлади – 5:0. “Бунёдкор” эса сафарда “Обод” билан муроса кўчасини танлади.

Шунингдек, ушбу турда ўзини кўрсатган ва гол урган футболчилар ҳам етарлича топилади.

Қуйида 4-турда рақиб дарвозасини ишғол қилган ва учрашувнинг энг яхшилари деб топилган ўйинчилар билан танишишингиз мумкин.  

4-тур. 30 март (пайшанба)

«Обод» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)– 1:1. 721 томошабин.

Голлар: Ш. Норҳонов (22) – В. Чемиртан (76).

«Насаф» (Қарши) – «Сўғдиёна» (Жиззах)– 4:0. 4122 томошабин.

Голлар: Д. Черан (18, 82), О. Ҳамробеков (22), Б. Абдуҳолиқов (89).

4-тур. 31 март (жума)

«Машъал» (Муборак) - «Пахтакор» (Тошкент) – 3:0. 3447 Томошабин.

Голлар: И. Шойкулов (70), К. Тўраев (80), Х. Муртазоев (90 + 4).

Энг яхши ўйинчилар: И. Шойқулов – А. Лобанов.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Қўқон–1912» (Қўқон) – 1:2. 4213 Томошабин.

Голлар: Ш. Хакимов (63) – Ф. Райевац (19), Н. Отақўзиев (79).

Энг яхши ўйинчилар: Ш. Хакимов – Н. Отақўзиев

«Қизилқум» (Навоий) – «Бухоро» (Бухоро) – 0:1. 10103 Томошабин.

Гол: И. Вейцер (40).

Энг яхши ўйинчилар: Ж. Хасанов – Э. Жабборов.

«Металлург» (Бекобод) - «Шўртан» (Ғузор) – 4:2. 936 Томошабин.

Голлар: Д. Каримов (2, 37, пенальти), Д. Одилов (29), И. Қобилов (38) – С. Собирхўжаев (19), О. Нарзуллаев (90 + 2).

Энг яхши ўйинчилар: Д. Абдумўминов – О. Нарзуллаев.

«Локомотив» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 5:0. 1252 Томошабин.

Голлар: И. Тўхтахўжаев (15), И. Алибоев (35), С. Мирзаев (54), Д. Машарипов (76, пенальти), М. Бикмаев (90 + 1).

Энг яхши ўйинчилар: И. Алибоев – И. Йелич.

«Динамо» (Самарқанд) - «Навбахор» (Наманган)  - 0:1. 13105 Томошабин.

Гол: О. Қиличев (15).

Энг яхши ўйинчилар: С. Сулайманов – А. Омонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!