Олий лигада 1-тур баҳслари ўз ниҳоясига етди

Биласиз, ушбу ҳафта аввалида мамлакатимизда янги футзал мавсуми старт олган эди. “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтган олий лига 1–тур учрашувлари бугун ўз ниҳоясига етди.

«Локомотив» футзалчилари сўнгги учрашувни «Максам-Чирчиқ» жамоасига қарши ўтказди ва курашларга бой тарзда кечган беллашувда имкониятни бой бериб қўйди. Мазкур қарама-қаршиликда 4:2 ҳисоби қайд этилди.

Олий лига

1-тур, 5-кун

19.11.2016

«Максам-Чирчиқ» — «Локомотив» 4:2

Голлар: И.Ропиев 9, 29, И.Мирзаев 10, Ф.Неъматов 38 — И.Шарипов 29, А.Солиҳов 40

«Максам-Чирчиқ» (биринчи бешлик): Равшан Абдужабборов, Фарҳод Неъматов, Максим Гуляев, Ихтиёр Ропиев, Баҳодир Аҳмедов.

Захира: Элёр Домлаев, Маҳмуд Алихўжаев, Ислом Юлдашев, Илҳом Мирзаев, Улуғ Турсунметов, Умид Шомирзаев, Шоҳрух Усмонов, Эркин Жўраев.

«Локомотив» (биринчи бешлик): Умиджон Усмонов, Артем Грабовский, Мирзохид Хайдархўжаев, Жавоҳир Ҳамидов, Илҳом Шарипов.

Захира: Бахтиёр Расулов, Фарҳод Мираҳмедов, Дониёр Тулибоев, Ислом Комолжонов, Мирало Миразизов, Асомиддин Жалолиддинов, Муҳаммад Маматкаримов, Абдулла Аҳмаджонов, Бобур Пайзуллаев, Абдулла Солиҳов.

Шу тариқа, 1-тур якунларига кўра, «Локомотив» жамоаси футзалчилари мусобақа жадвалининг 10-поғонасига жойлашди. Жамоа ҳисобида 3 очко мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, энди жамоалар қисқа таътилга чиқишади. Олий лигада 2–тур баҳслари 9-15 декабр саналарида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!