“Олмалиқ” ўз майдонида “Сўғдиёна”дан устун келди
Ads

Бундан бироз олдин Олмалиқ шаҳридаги “ОКМК” стадионида Олий Лига 18-туридан ўрин олган “Олмалиқ” ва “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Даставвал, Владислав Касминин ҳисобни очди. 32-дақиқада эса Зафар Полвонов ҳисобни мустаҳкамлади.

Иккинчи бўлим аввалида эса Валентин Коваленко мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини эса Санжар Рашидов бехато бажарди ва ҳисобни қисқартирди.

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва “Олмалиқ” иккинчи даврадаги ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди.

19 август (шанба)

Олий лига. 18-тур

19.00 «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 2:1 #Тугади

Гол: Владислав Касминин(2), Зафар Полвонов(32) - Санжар Рашидов(51)

"Олмалиқ": Акбар Тўраев, Дилшод Жўраев, Шохназар Норбеков, Лутфулла Тўраев, Камолиддин Мурзоев, Шавкат Муллажонов, Ислом Иномов, Зафар Полвонов, Раҳматулло Бердимуродов, Санжар Риҳсибоев, Владислав Касминин.

Захира: Низомиддин Зиёвуддинов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Вусол Магеррамов, Шота Григалашвили, Виктор Клишин, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Игорь Йелич

"Сўғдиёна": 16. Музаффар Абдуллаев, 2. Сардор Қулматов, 7. Санжар Рашидов(с), 8. Сухроб Қобилов, 17. Ихтиёр Тошпулатов(Шохрух Достонов 46), 18. Қахрамон Баходиров, 27. Отабек Валижонов, 47. Шерзод Жалилов, 55. Сардор Қаххоров, 77. Сардор Эминов, 91. Жавлон Гусейнов.

Захира: 99. Ширинбой Абдуллаев, 3. Азамат Исроилов, 4. Элёр Орифов, 10. Алишер Махмудов, 11. Шохрух Достонов, 15. Иззатилла Абдуллаев, 59. Сарвар Жўраев.

Огоҳлантиришлар: Сухроб Қобилов(15)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ПФЛ вакили: Н. Лутфулин.