Олмалиқда ОКМКни мағлуб этган "Ал-Иттиҳод" ўз футболчисини "Тоттенхэм"га бериб юбориши мумкин

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Ал-Иттиҳод" футболчиси Жотани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб уни қишда ижара асосида қўлга киритишни ният қилган. 

"Ал-Иттиҳод" ва футболчи ўртасида ҳамон кичик келишмовчиликлар мавжуд эканлиги айтилмоқда. Агар лондонликлар қулай таклиф жўнатса, трансфер амалга ошиш эҳтимоли юқори. 

Маълумот ўрнида, португалиялик вингер Олмалиқда ОКМКнинг мағлуб этилишида муҳим ишлардан бирини бажарганди. Ўша ўйин 1:2 ҳисобида саудияликларнинг ғалабаси билан якун топган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!