Ольмо деб сиқилиб юрган "Барселона" мухлислари учун хушхабар

"Барселона" футболчиси Ламин Ямал умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. 

Ёш футболчи 8 январь куни Испания Суперкубоги доирасида бўлиб ўтадиган "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Шунингдек, Кристенсен ҳамда Араухо ҳам мазкур беллашувда майдонга тушиши эҳтимоли бор. 

Айни вақтда "Барселона"да Олмьо масаласида муаммолар бўляпти. Клуб уни Ла Лига учун рўйхатдан ўтказа олмади ва футболчи эркин агентга айланди. Унинг ўзи истаса клубни тарк этиши мумкин. "Барселона" эса Ольмо масаласида Лига раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!