Олти клуб даъвогарлик қилаётган ҳимоячи "Реал"ни танламоқчи

"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба мавсумлар оралиғида мюнхенликлар таркибини эркин агент мақомида тарк этади. 28 ёшли футболчининг мюнхенликлар билан шартномаси ёзда якунига етади ва томонлар келишувни узайтиришмоқчи эмас.

Журналист Николо Шира хабарига кўра, ҳимоячи учун "Ювентус", ПСЖ, "Реал", "Челси", "Ливерпуль" ва "Интер" клублари қизиқиш билдирмоқда, бироқ фақатгина "Реал" ҳимоячи билан музокара ўтказмоқда.

Олдинроқ, ушбу рўйхатдан "Манчестер Юнайтед" ҳам жой олган эди, бироқ "қизил иблислар" австриялик футболчининг хизматларидан воз кечди.

Daily Mail нашри Алабанинг агенти клублардан йиллик маоши 13 миллион евроли бўлган шартнома талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!