“Олтин бутса” бу сафар кимга насиб этади? Левандовски, Месси ёки Роналду?

Бугун биз 2021 йилги "Олтин бутса" мукофотига даъвогарларни кўриб чиқишга қарор қилдик. Европа чемпионатлари ФИФА кунлари муносабати билан қисқа муддатли танаффусга чиқди. Шу сабабли, тўпурарлар жадвали яқин икки ҳафта ичида ўзгармайди.

Месси вручили шестую «Золотую бутсу». Это рекорд всех времен (у Криштиану – 4) - Лео и Криш - Блоги - Sports.ru

Маълумки, "Олтин бутса" бу ҳар мавсум охирида Европа миллий чемпионатларининг элит дивизионлари тўпурарига бериладиган совриндир. Шу билан бирга, ҳар бир лиганинг ўзига хос коэффициенти мавжуд бўлиб, у чемпионат мақомига қараб урилган голларни рейтингда акс эттиради. Масалан, УЕФА ассоциациялари рейтингдаги 1 дан 5 гача бўлган ўринни эгаллайдиган Италия, Англия, Испания, Германия ва Франция каби кучли бешлик чемпионатларига нисбатан 2 коэффициент, УЕФА ассоциациялари рейтингдаги 6 дан 21 гача бўлган ўринларни эгаллаб турган чемпионатларга нисбатан эса 1,5 коэффициент ҳисобланади.

"Олтин бутса"нинг амалдаги ғолиби "Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиле бўлиб, у 2019/20 йилги мавсумда А Серияда 36 та гол урган. У ўшанда мавсум тугаши арафасида “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскини қувиб ўтишга муваффақ бўлди ва совринга эга чиқди. Аммо жорий мавсумда ушбу соврин учун асосий фаворит айнан Роберт Левандовски ҳисобланади. Унга фақатгина Лионель Месси ва Криштиану Роналду рақобат кўрсатиши мумкин холос. Ушбу иккала футболчида ҳам польшалик тўпурарни ортда қолдиришга яхшигина имконият бор. Боиси, Испанияда ҳам, Италияда ҳам жамоалар 38 тадан учрашув ўтказишади, Бундеслигада эса бу кўрсатгич 34 тани ташкил этади. Буни тўғри тушунган Левандовски гол уришдан тўхтамоқчи эмас.

Левандовски чемпионатнинг ўтган турида “Штутгарт” дарвозасига 3 та гол урди ва хет-трик қайд этди. Месси эса “Реал Сосьедад”га қарши баҳсда дубль муаллифига айланди. Аммо Роналду ўтган турни голсиз ўтказди. “Ювентус” шу куни ўз майдонида А Серия дебютанти ҳисобланган “Беневенто”га (0:1) ютқазиб қўйди.

Золотая бутса 2018. Месси, Кейн, Иммобиле, Кавани и другие претенденты ᐉ UA-Футбол

Айтганча, “Олтин бутса”лар сони бўйича рекордчи Месси ҳисобланади. У фаолияти давомида ушбу мукофотни нақд 6 марта қўлга киритган. Кейинги ўринда Криштиану Роналду кетмоқда. Унинг ҳисобида 4 та "Олтин бутса" бор.

Криштиану Роналду в четвертый раз получил приз "Золотая бутса". Спорт-Экспресс

Биз бу йил "Олтин бутса" га даъвогарларнинг кичик жадвалини туздик ва сизни у билан таништириб ўтамиз.

2021 йил 23 март ҳолатига кўра, "Олтин бутса" совринига даъвогар футболчилар рейтинги ТОП-10:

1. Роберт Левандовски ("Бавария", Германия) – 35 та гол, 70 балл (коэффициент – 2)

2-3. Криштиану Роналду ("Ювентус", Италия) – 23 та гол, 46 балл (коэффициент – 2)

2-3. Лионель Месси ("Барселона", Испания) – 23 та гол, 46 балл (коэффициент – 2)

4-5. Эрлинг Холанд ("Боруссия" Дортмунд, Германия) – 21 та гол, 42 балл (коэффициент – 2)

4-5. Андре Силва ("Айнтрахт" Франкфурт, Германия) – 21 та гол, 42 балл (коэффициент – 2)

6. Каспер Юнкер ("Буде-Глимт", Норвегия) – 27 та гол, 40,5 балл (коэффициент – 1,5)

7. Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция) – 20 та гол, 40 баллов (коэффициент – 2)

8-9. Ромелу Лукаку ("Интер", Италия) – 19 та гол, 38 балл (коэффициент – 2)

8-9. Луис Суарес ("Атлетико", Испания) – 19 та гол, 38 балл (коэффициент – 2)

10-11. Амаль Пеллегрино ("Кристиансунд", Норвегия) – 25 та гол, 37,5 балл (коэффициент – 1,5)

10-11. Поль Онуаху ("Генк", Бельгия) – 25 та гол, 37,5 балл (коэффициент – 1,5).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kokand2006
24/03/2021 10:41
Ronaldu
&
kokand2006
24/03/2021 10:42
Aniq

Минбар

Барча блоглар