Ads

Европанинг кучли бешлик чемпионатлари тўпурарига бериладиган анъанавий “Олтин бутса” мукофоти учун курашаётганлар рўйхатида жорий ҳафтадаги ўйинлардан сўнг баъзи ўзгаришлар бўлди.

Ушбу соврин учун курашда ҳамон "Барселона" форварди Лионель Месси пешқадамлик қилмоқда. Унинг ҳисобидаги голлар ҳозирча 26тани ташкил этади. Рўйхатнинг кучли учлигидан эса Килиан Мбаппе (ПСЖ, 24) ва Фабио Квальярелла ("Сампдория", 20) жой олган.

Рўйхатнинг кучли бешлиги қуйидагича кўриниш олган:

1. Лионель Месси ("Барселона") - 26 гол

2. Килиан Мбаппе (ПСЖ) - 24 гол

3. Фабио Квальярелла ("Сампдория") - 20 гол

4-5. Кшиштоф Пентек ("Милан") - 19 гол

4-5. Криштиану Роналду ("Ювентус") - 19 гол