“Олтин тўп” соҳибининг ўғли АҚШ термаси учун илк голини урди (Видео)
Ads

 

Либерия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси, 1995 йилги “Олтин тўп” соҳиби ва Либериянинг амалдаги президенти Жорж Веанинг ўғли Тимати Веа АҚШ термаси учун илк голини урди.

18 ёшли футболчи ПСЖ клуби вакили саналади. Тимати Боливияга қарши (3:0) ўртоқлик ўйинида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Кичик Веа иккинчи марта АҚШ термаси сафида майдонга тушди.

Маълумот учун, Жорж Веанинг яна бир ўғли – кичик Жорж Веа ҳам футболчи бўлиб, айни вақтди Швейцариянинг қуйи дивизионида тўп сурмоқда.