"Олтин тўп"ни шу футболчи олиши керак эди...

Франция терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Бенжамин Павар польшалик жамоадоши Роберт Левандовски “Олтин тўп”ни олишга муносиб деб ҳисоблашини айтди.

“У бу сафарги “Олтин тўп”га лойиқ эди. Мен учун гол уришдан тўхтамайдиган иккита ҳужумчи бор: Роберт Левандовски ва Карим Бензема. Улар - афсоналар”, - дейди футболчи.

Жорий мавсумда Левандовски Бундеслигада 19 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди, ўз навбатида Бензема Ла Лигада 20 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

2021 йилги “Олтин тўп” ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!