"Олтин тўп"нинг 5та энг яхши эгаси

«Олтин тўп» мукофоти 1982-йилда биринчибортопширилган.У жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчисига топширилади.

Италия ҳужумчиси Паоло Росси бу мукофотни олган биринчи футболчи ҳисобланади. Ундан сўнг яна 8 футболчи бу мукофотни қўлга киритди. Аммо ҳеч қайси футболчи икки марта мукофотга лойиқ кўрилмаган.

Кўпинча мукофот жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлмаган футболчиларга насиб қилган. Албатта, Росси, Марадона ва Ромарио бундан мустасно. Улар мукофотни ҳам Жаҳон кубогини ҳам қўлга киритишган.

Уругвайлик ҳужумчи Форлан бу мукофотларни қўлга киритган. У жамоадошлари билан жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллагани мукофотни қўлга киритишга тўсқинлик қилмаган. Айнан 2010-йилдаги ЖАР да ўтказилган ўйинларда Форлан «порлаб» чиққан эди.

Месси 2014-йилги Олтин тўпга Томас Мюллер ва Джеймс Родригес муносиброқ эканлигини таъкидлаган. Аргентина юлдузи санаган футболчилар ичида Джеймс Родригес ҳатто кучли учликка ҳам киритилмаган эди.

Мукофотга номзодларни ФИФА техник бўлими эълон қилади ва ОАВ вакиллари ғолиблар учун овоз беришади.

«Олтин тўп»нинг энг яхши 5 футболчисига тўхталиб ўтамиз.

Франция терма жамоасининг ўйин учун тактик чизмаларни муҳокама қилиш эрта тонгда бир неча дақиқаларни олар эди. Аммо бу сафар соатларга чўзилди. Зидан ЛЪеқуипе нашрига шундай деган эди: “ Мен Лилиана Турама, Лорана Блана ва [мураббий] Эйми Жакенинг Роналду ҳақида гапиришаётганини кўрдим. Улар “Роналду ман шу финтни ишлатса, бунда қиламиз, ёки бундай” дейишаётган эди.

Энг тажрибали ҳимоячилар Бразилиянинг ўша пайтдаги энг яхши ҳужумчисини назорат қилиш қийин эканлигини яхши билишар эди.У айнан ўша мавсумда, “Интер” сафида ажойиб ўйин кўрсатиб, ўзининг энг яхши «форма» сида жаҳон чемпионатига кетаётган эди.

У Франциядаги мусобақада 4та гол урди ва шунча голли пас берди. Унинг кучига тўғри баҳо бериши, вазиятларни ижобий томонга ҳал қила олиши жамоани финалга етаклади. Чили ва Голландия термаларига қарши ўйинда энг ёрқин ўйинини кўрсатди.

Аммо тақдир Роналдуни ўйинини кўрсатишга имконият бермади. У финал олдидан соғлигида муаммони ҳис қилди. Ўйин учун асосий таркибга киритилди, кейин чиқарилди. Якунда барибир ўйинни асосий таркибда ўтказган Роналду ўз соясида қолиб кетди. Якунда мезбонлар йирик 3-0 ҳисобида ғалабани «илиб кетишди».

4 йил ўтгач, Роналдо ўз мақсадига етди. Финалда дублга эришган Роналдо Германия устидан ғалаба қозонишда жамоасига ёрдам берди Аммо оғир жароҳат “мега юлдуз”нинг анча вақт порлашига халақит қилди.

#4. Зинедин Зидан

2006 йилда Зинедин Зидан Марко Матераццига «калла қўйган» финални ҳеч ким эсидан чиқармаган бўлса керак. Германияда ўтказилган мусобақада айнан шу ўйин Зиданни бутун дунёга шарманда қилишини кўпчилик кутган эди.

Аммо бу ҳаракатидан олдин Зидан жаҳон чемпионатини кўтаринки руҳда ўтказган эди. Ўзининг индивидуал ҳаракатлари билан ҳаммани ўзини кузатишга «мажбурлаган» эди.

Гуруҳ ўйинларидан осонликча ўтган Фанция кейинги босқичда фақатгина Зиданнинг ҳаракатлари туфайли финалгача йўл олди.

Испания ва Бразилияга қарши ўйинлардаги унинг ҳатти-ҳаракатлари барча ўйинчиларга «дарслик» вазифасини ўташи аниқ. Португалияга қарши ўйинда ҳам пеналтини тепишда ҳеч қандай ҳаяжонланмади. Буффонга ҳам пеналтидан урган голи эсингиздами.У қандай буюк дарвозабон, ўйин финал эканлигини ҳам ўйлаб ўтирмади.

Финалда у мусобақадаги энг яхши ўйинни кўрсатиб бош соврин ўрнига қизил карточкага «муносиб» кўрилди. Зизу иккинчи бор Жаҳон кубогини боши узра кўтариши мумкин эди.

#3 Ромарио

Роналдогача Бразилияда Ромарио бор эди. У 1994-йилдаги саралаш ўйинларида асосий ишни бажарган. Ўша пайтда Дунга энг асосий ўйинчи сифатида эътироф этилган эди. У жамоа сардори сифатида Бразилияни ўйинларга бошлаб чиқди.

Роберто Баджо финалдаги пеналтидан унумли фойдалана олмагач бош соврин Бразилия насиб қилди.

Ромариога бақувват футболчилар билан ўйнаш бироз оғирлик қилар эди. Аммо у ўзини кўрсата олди. У Россия қарши ўйинда ҳисобни очди. Гуруҳ ўйинларининг барчасида гол урди .

Голландияга қарши ўйинда ҳам ғалабага ўз ҳиссасини қўшган ҳужумчи Швецияга қарши ўйинда ҳам ўзини кўрсатди.

Финалда ҳам ҳисоб очилмагач, пеналтилар сериясида Ромарио хотиржамлик билан Италия жамоаси дарвозабонини ранжитди.

#2 Паоло Росси

«GoldenBall»нинг илк эгаси ҳам энг яхшилардан бири бўлган. Паоло Росси анча қарама қаршиликка қарамай ўйинларда иштирок этишга муваффақ бўлган

1980 йилги мусобақани адолатсизлик туфайли ўтказиб юборди. “Ювентус” даги ажойиб мавсум учун 1981 йилда терма жамоага таклиф қилинган. Шунга қарамай Жаҳон чемпионатигача 2 бора майдонга тушади.

Унинг гуруҳ босқичидаги ўйинлари муваффақиятли чиқмади. Сўнгги қарорлардаги хатолар, шиддатнинг етишмаслиги футболчига ўзини кўрсатишга халақит берди. Шунга қарамай бош мураббий Энцо Бирзот уни қўллади, имконият беришга қарор қилди.

Аргентина билан ўйиндаги ғалабада тема жамоанинг ҳимоя чизиғидаги муваффақиятли ўйини сабаб бўлган бўлса, турнир фаворити Бразилияга қарши ўринда Росси ўзини кўрсатди. У хет-трикка эришди.

Финалда Германия қарши ўйинда ҳисобни очди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Ҳужумчи уйига қайтгач шунчаки унутилди.

Футболчи «Олтин тўп», “Олтин бутса”, Жаҳон кубоги совринига эга бўлган кам сонли футболчилардан бири.

#1 Марадона

1986-йилги Мексикадаги мусобақада Марадона ўзининг энг яхши ўйинларини ўтказди.

“Наполи” ҳужумчиси терма жамоада Месси қила олмаётган ишларни бажариб қўйган. Бу натижани ҳеч қайси аргентиналик бажара олмаяпди.

Ўйинлар давомида футбол қироли 5 та гол урди. Ўшанча марта голли пас берди.

Англияга қарши ўйиндаги Марадонанинг ҳаракатлари тарихда қолди. Аввалига қўл билан гол уради. Барча бу голда унга «Худо қўли» ёрдам берганини айтишади. Иккинчи голда эса Марадона марказдан бошлаб барча футболчини алдаб ўтиб гол уради. Афсонавий футболчи айнан шу ўйинда юлдузликдан буюклик даражага етишди.

Бельгияга қарши ўйинда ҳал қилувчи вазифани бажарди. У яна икки бор муваффақият қозонди.

Финалда Германия қарши ўйинда ҳам у Аргентинани ғалабасига ўзининг ёрқин ҳиссасини қўшди. Ўшандан кейин Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатларида муваффақият қозонгани йўқ. Месси эса бу мукофотни доим орзу қилади.

 

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!