Олтита гол киритилган баҳсда

Германия чемпионати 11-турида "Боруссия Дортмунд" ўз майдонида "Штутгарт"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Ўйин "Штутгарт"нинг устунлиги остида ўтди. Ўйиннинг 25 дақиқасида Эмре Жан ўз жарима майдони ичида рақибига қўполлик ишлатди ва ҳакам 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Силас Вамангитука пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 39-дақиқада Жованни Рейна Рафаэл Геррейру узатмасини тўхтатиб олиб, дарвозабоннинг устидан оҳиста ошириб қўйди. 53-дақиқада дортмундликлар ҳимоячиси Геррейрунинг хатосидан сўнг, Силас Вамангитука кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.  Оралан етти дақиқа ўтиб, Филипп Форстер "Боруссия" дарвозасини ишғол қилди. Ўзини йўқотиб қўйган дортмундликлар ҳимоячилар 64-дақиқада ўз жарима майдони яқинида хатога йўл қўйди ва  Танги Кулибали дарвозанинг чап бурчагига аниқ зарба йўллади. Иккинчи таймга қўшиб берилган биринчи дақиқада Николас Гонсалес дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.

Боруссия Д

  • Джованни Рейна 39'

Бундеслига 11-тур

12/12/2020, 19:30

1
:
5
Тугади

Штутгарт

  • Силла Вамангитука 26', 53'
  • Филипп Ферстер 60'
  • Танги Кулибали 63'
  • Николас Гонсалес 90'

Стадион: Signal Iduna Park 0 томошабин

Бош ҳакам: Christian Dingert

45'
90'

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90+1'

    ГООООООООЛ! Николас Гонсалес дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Жованни Рейнанинг голи офсайд сабаб ҳисобга олинмади.

  • 86'

    Дэн-Аксель Загаду майдонга тушди, Мануэль Аканжи захирага олинди.

  • 86'

    Рафаэль Геррейро ўрнига Юссуфа Мукоко майдонга тушди.

  • 86'

    Юлиан Брандт Жадон Санчо ўрнини эгаллади.

  • 84'

    Борна Сосанинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 83'

    Матеу Морейнинг пасини жамоадошлари тушунмади.

  • 82'

    Жадон Санчонинг юқорилатиб узатган пасини ҳимоячи эгаллаб олди.

  • 82'

    Роберто Массимо рақибига қўполлик ишлатди.

  • 81'

    Жадон Санчо ҳимоячиларни ортда қолдирдир, бироқ унинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 80'

    Николас Гонсалеснинг зарбаси бироз ноаниқ чиди.

  • 79'

    Николас Гонсалес рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, пенальти йўқ.

  • 77'

    Филипп Форстер ўрнига Лилиан Эглофф майдонга тушди.

  • 77'

    Дортмундликларниннг бурчак тўпидан узатган паси хавфли чиқмади.

  • 76'

    Нико Шульцнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 75'

    Дортмундликлар жарима майдонига киришга ҳаракат қилишмоқда.

  • 72'

    Рейниернинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 71'

    Жованни Рейнанинг пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 71'

    Нико Шульцнинг узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 67'

    Танги Кулибали ўрнини Николас Гонсалесга бўшатиб берди.

  • 67'

    Роберто Массимо майдонга тушди, Силас Вамангитука заҳирага олинди.

  • 67'

    Матеу Морей қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 64'

    Жед Беллингхем ўрнига Нико Шульц майдонга тушди.

  • 64'

    Танги Кулибали тўпни эгаллаб олиб, дарвозанинг чап бурчагига аниқ зарба йўллади.

  • 63'

    Филипп Форстернинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

  • 62'

    Матео Климович жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устунига тегди.

  • 62'

    Мануэль Аканжи қўполлик ишлатди.

  • 61'

    ГООООООООЛ! Қанотдан узатилган пасдан сўнг Боруссия ҳимоячиларини ортда Филипп Форстер рақиб дарвозасини билан ишғол қилди.

  • 59'

    Эмре Жан ўрнига Рейниер майдонга тушди.

  • 58'

    Эмре Жаннинг узатмасини жамоадошлари тушунишмади.

  • 57'

    Ватару Эндо ҳужумда фол ишлатди.

  • 56'

    Жованни Рейнанинг зарбаси ўхшамай қолди.

  • 53'

    ГООООООООЛ! Геррейронинг хатосидан сўнг Силас Вамангитука тўпни эгаллаб олди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

  • 50'

    Силас Вамангитука қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 48'

    Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 47'

    Санчонинг зарбасини ҳимоячи блок қўйди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    Хуммелснинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 45+1'

    Марко Ройснинг паси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Силас Вамангитуканинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғоноқ бўлди.

  • 43'

    Танги Кулибалининг зарбасига дортмунликлар блок қўйишди.

  • 42'

    Марко Ройснинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 41'

    Ватару Эндо қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 39'

    ГОООООООООООЛ! Жованни Рейна тўпни тўхтатиб олиб, дарвозабоннинг устидан охиста ошириб қўйди.

  • 38'

    Матео Климовичнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 37'

    Борна Сосанинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 36'

    Танги Кулибалининг узатмасини жамоадошлари тушунишмади.

  • 36'

    Вальдемар Антон рақибига қўполлик ишлатди.

  • 35'

    Дортмундликларниг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 35'

    Рафаэль Геррейрони ҳимоячилар тўхтатиб қолишди, мезбонлар бурчак тўпи тепишади.

  • 34'

    Эмре Жаннниг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 33'

    Танги Кулибали Жуд Беллингхемга қўполлик ишлатди.

  • 33'

    Боруссиянинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 30'

    Танги Кулбиланинг зарбасини Бюрки қийинчилик билан қайтарди, Матео Климовичнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 28'

    Константинос Мавропанос Марко Ройсга қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 26'

    ГООООООЛ! Силас Вамангитука пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

  • 26'

    Эмре Жан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 25'

    Эмре Жан жарима майдони ичида рақибини тўхтатиб қолди ва ҳакам пенальти белгилади.

  • 24'

    Константинос Мавропанос майдонга қайтди.

  • 23'

    Константинос Мавропаносга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 22'

    Жуд Беллингхемнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 20'

    Санчонинг ўзатмасини дарвозабон қайтариб қолди.

  • 18'

    Жуд Беллингхем ўйиндан ташқари ҳолатдан гол урди.

  • 13'

    Танги Кулибалининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 13'

    Штутгарт футболчилар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 10'

    Ҳимоячилар Танги Кулибалига жарима майдони ичида эркин ўйнаш имконини беришмади.

  • 8'

    Борна Сосанинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 7'

    Борна Сосанинг зарбасини Бюрки қийинчилик билан қайтарди.

  • 7'

    Дортмундликлар қўполлик ишлатишди, Штутгарт жаримадан тўпни ўйинга киритади.

  • 4'

    Боруссия Дортмунд тўпни назорат қилиб турибди.

  • 2'

    Ватару Эндо тўпни қабул қилиб олиб, дарвозага зарба йўллади, бироқ дарвозабон аниқ ўйнаб тўпни ушлаб олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)