Олтита гол урилган баҳсда "Аталанта" ғалаба қозонди

Италия чемпионати 23-турида "Аталанта" "Наполи"ни қабул қилди ва ишончли ҳисобда (4:2) ғалаба қозонди.

Ўйин бергамоликларнинг устунлигада кечди. Мезбонлар сафида голларга Дуван Сапата, Робин Госенс, Луис Муриэль ва Кристиан Ромеро муаллифлик қилди, неаполликлар таркибида Петр Зеленски гол урди ва Робин Госенс ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Ғалабадан сўнг "Аталанта" 23 ўйинда 43 очко тўплаб, 4-ўринга кўтарилиб олди, "Наполи" эса 22 та баҳсдан сўнг 40 очко билан 7-ўринга тушиб кетди.

  • 90+6'

    Ўйин якунланди.

  • 90+4'

    Жозе Паломино қўполлик ишлатди, хакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Йоаким Мехле ўрнини Бошко Шуталога бўшатиб берди.

  • 90'

    Дуван Сапата захирага олинди, Руслан Малиновский майдонга тушди.

  • 89'

    Дуван Сапатанинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 87'

    Робин Госенс қўполлик ишлатди, хакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 85'

    Петр Зелиньски ўрнига Станислав Лоботка ўйинни давом эттиради.

  • 84'

    Маттео Пессина ўрнига Жозе Паломино ўйинни давом эттиради.

  • 84'

    Луис Муриэль ўрнини Алексей Миранчук эгаллади.

  • 83'

    Зарбалар бўйича статистика: 15:3.

  • 79'

    ГООООЛ! Кристиан Габриэль Ромеро барчадан баланд сакради ва дарвозага тўпни аниқ йўллади.

  • 79'

    Лайнсмен бурчакни кўрсатди, Аталанта бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 78'

    Мариу Руй захирага олинди, Фаузи Гулям ўйинга қўшилди.

  • 78'

    Ремо Фройлер ўрнига Марио Пашалич ўйинга қўшилди.

  • 76'

    ГООООЛ! Йоаким Мехле ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

  • 75'

    Лоренцо Инсинье бурчак тўпини пас билан давом эттирди.

  • 71'

    ГООООЛ! Луис Муриэль рақиб жарима майдонига кириб борди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

  • 70'

    Лоренцо Инсинье ўйиндан ташқари ҳолатда!

  • 68'

    Ремо Фройлернинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 67'

    Маттео Политанонинг рақиб майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 64'

    ГООООЛ! Дуван Сапата тўпни жарима майдонига узатди, Робин Госенс дарвозани кучли зарба билан таблога ўз номини ёздириб қўйди.

  • 63'

    Аталанта бурчак тўпини голга айлантира олмади.

  • 60'

    Жованни Ди Лоренцо фол ишлатди, хакам ўйинни тўхтатди.

  • 58'

    ГООООЛ! Петр Зелиньски дарвозанинг пастки қисмини аниқ нишонга олди.

  • 55'

    Берат Жимсити қўполлик ишлатди, хакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 53'

    Элиф Элмас ўрнига Лоренцо Инсинье майдонга тушди.

  • 52'

    ГООООЛ! Луис Муриель тўпни Дуван Сапатага узатди, хужумчи ҳимоячидан устун келиб, дарвозани ишғол қилди.

  • 51'

    Жованни Ди Лоренцо қўполлик ишлатди, рефере ўйинни тўхтатди.

  • 50'

    Наполи тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 47'

    Луис Муриэль қулай вазиятни голга айлантира олмади, голкипердан сейв.

  • 47'

    Петр Зелиньски қўполлик ишлатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Танаффус.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 43'

    Дуван Сапата дарвозага зарба берди, Дуван Сапата тўпни қайтарди.

  • 40'

    Дуван Сапата ҳужумда фол ишлатди.

  • 36'

    Аталанта бурчак тўпидан фойдалана олмади.

  • 34'

    Жарима майдонига ошириб берилган пасни Виктор Осимен дарвозага зарба тўғриламоқчи бўлди, зарба ноаниқ чиқди.

  • 32'

    Марко Ди Беллонинг хуштаги чалди, Фабиан Руис ўйин қоидасини бузди.

  • 29'

    Мариу Руй ваЭлиф Элмаснинг ҳужумини рақиб футболчилари тўхтатишди.

  • 27'

    Аталанта қисқа паслар билан ҳужум бошламоқчи.

  • 23'

    Мартен Де Рон рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

  • 19'

    Йоаким Мехле жаримадан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар аниқ ўйнаб, ҳужумни қайтаришди.

  • 16'

    Фабиан Руис тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 14'

    Маттео Пессина жарима майдонига тўпни ошириб берди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 12'

    Йоаким Мехле тўпни жарима майдонига узатиб берди, бироқ пас ноаниқ чиқди.

  • 9'

    Наполи футболчилари ўйинни назорат қилишга уринмоқда.

  • 5'

    Жованни Ди Лоренцо сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 4'

    Аталанта тўпни ўзида ушлаб турибди ва қисқа паслар билан жарима майдонига киришга уринмоқда.

  • 2'

    Дуван Сапата рақибини йиқитди. Рефере жарима тўпи белгилади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!