"Омадли тақвим". Бугун саккизинчи сон бўлиб ўтади

Бугун мазкур ўйинимизнинг 8-сони Сиз азизларга тақдим этилади. "Омадли тақвим" совринли ўйини 12:00 да эфирга чиқади. Жонли эфирни сайтимизнинг YouTube ва Facebook саҳифалари орқали  кузатиб бориш имконига эгасиз. Бундан ташқари, сайтимизда онлайн матнли трансляция ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Ўйинимизда иштирок этиш жуда осон, шунчаки 1 дан 36 гача бўлган рақамлардан 6 тасини танлаб олиб, R ҳарфи билан танланган рақамларни “Beeline” ва “Ucell” абонентлари 5454 қисқа рақамига, “Uzmobile” абонентлари 1424 қисқа рақамига, “UMS” компанияси фойдаланувчилари эса 77777 қисқа рақамига смс тарзида жўнатган ҳолда ўйинимизда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади. 

Ғолиб эса "Омадли тавқим барабани"ёрдамида аниқланади. Барабан танлаган 6 рақамнинг барчасини тўғри топган иштирокчи бир йўла iPhone X, ноутбук, телевизор, газ плитаси, музлаткич ва кир ювиш машинасини  қўлга киритади.

Барабан танлаган 6 рақамнинг бештасини топган иштирокчига Redmi русумидаги смартфон топширилади. Агарда, бундай иштирокчилар сони биттадан кўп бўлса, мазкур смартфоннинг таннарҳи иштирокчилар ўртасида  тенг тақсимланади.

Шундай экан, ўйинимизда иштирок этишга шошилинг! Батафсил маълумот билан ушбу саҳифа орқали танишиш имконига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!