Омар "Бавария" билан шартнома имзолади!
"Рединг" клуби чап қанот ҳимоячиси Омар Ричардс фаолиятини "Бавария"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайти маълум қилди.
Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли англиялик футболчи немис гранди сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган ва клуб билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган.
Ҳозирги трансфер нархи 5 млн еврога баҳоланаётган Омар "Бавария"да 3-рақамни танлади.
Ричардс "Рединг" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У шу пайтгача асосий жамоада 104 та ўйин ўтказган ва 3 та голга муаллифлик қилган.
“Бавария” жорий мавсум Бундеслигада чемпионликни қўлга киритди. “Рединг” эса Чемпионшипда 7-ўринни эгаллади.
Фикрлар