Омар Моманидан янги карикатура

Ҳафта қаҳрамонлари

photo_2020-06-15_19-38-02

Ушбу суратда Момани ҳафтанинг энг эсда қоларли вазиятларини ёдга олган:

1) Холанд "Фортуна"га қарши учрашув якунланиши арафасида ғалаба голини киритди ва чемпионлик масаласининг "Бавария" томонидан ушбу турда ҳал қилинишига имкон бермади.

2) Роналду Италия кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида "Милан" дарвозасига пенальтидан гол ура олмади. Якунда меҳмондаги гол фактори билан "Ювентус" барибир финалга чиқди.

3) Месси рестартдаги дастлабки учрашувда "Мальорка" дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, аргентиналик футболчи шерикларининг 2 та голига ҳаммуаллифлик қилди.

4) Марсело "Реал"нинг "Эибар"га қарши учрашувида гол урди ва уни ирқчилик қурбони бўлган америкалик Жорж Флойд хотирасига бағишлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)