Омон Ғофуров: 3-4 йил ичида клублар ўзини боқа оладиган даражага етади
Айни дақиқаларда Ахборот ва коммуникациялар агентлигида "Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва мумммолар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда даставвал ПФЛ бош директори Омон Ғофуров сўз олди.
"Хабарингиз бор, юртимизда спортга, ҳусусан футболга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан айни пайтда асосий эътибор болалар спортига қаратилмоқда. ПФЛ 2019 йилда ўз олдига катта режаларни амалга оширишни мақсад қилган.
Бу борада клубларни лицензиялаш ишларини мисол қилиб олишимиз мумкин. Клубларимиз 3-4 йил ичида ўзини ўзи боқадиган даражага чиқиши учун иш олиб бормоқдамиз", - деди Ғофуров.
Фикрлар