Онана асосий таркибдаги жойини йўқотишдан қўрқмоқда

Андре Онана Африка кубогидаги иштироки унинг "Манчестер Юнайтед"даги ўрнига таъсир қилишидан қўрқмоқда. 

"Manchester Evening News" нашри хабарига кўра, дарвозабоннинг фикрича қишда Камерун терма жамоаси сафида ўйнаш "қизил иблислар"нинг асосий таркибдаги ўрнини  йўқотишига олиб келиши мумкин.

Камерун финалга чиқса, Онана МЮнинг 6 тагача ўйинини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳолатда Олтой Байиндир дарвозада туради, камерунлик эса асосий таркибдаги ўрнини йўқотиш хавфи бор деб ҳисобламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!