Онана: "Магуайр ва Лисандро Мартинес "Манчестер Юнайтед" учун жуда муҳим футболчилар"

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана марказий ҳимоячилар Харри Магуайр ва Лисандро Мартинес билан муносабатлари ҳақида гапирди. Камерунлик футболчи "қизил иблислар"нинг Дортмунднинг "Боруссия"си билан сўнгги ўртоқлик ўйинида ҳимоячиларга бақирган эди.

Ҳимояда ўйнайдиган шериклар билан бирга ўйнаш мен учун шарафдир. “Магуайр ва Лисандро Мартинес “Манчестер Юнайтед” учун жуда муҳим футболчилар. Мен бу жамоанинг бир қисми бўлганимдан ва шундай футболчилар билан бирга ўйнаганимдан жуда хурсандман", - дея Онаннинг сўзларини келтиради "Centre Devils".

Эслатиб ўтамиз, Андре бир неча кун олдин "Интер"дан 50 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!