"Open FC 20" турнирида ўзбекистонлик спортчилар жанг қилади!
3 июль куни Қирғизистоннинг Ош шаҳрида ММА бўйича ўзига хос жанг кечаси бўлиб ўтади. Яъни, Россиянинг Open FC промоушени томонидан ташкил этилаётган юбилей 20-турнирида бир қатор ўзбекистонлик спортчилар ҳам октагонга кўтарилади.
Жумладан, Жаҳонгир Қорабоев ҳамда Фарруҳ Мадаминов қўл остида машғулотлар олиб борувчи юртдошимиз Абдураҳмон Ғофуров мезбонлар вакили Адилет Алимбекга қарши жанг қилади.
Ҳамюртимиз ҳисобланувчи Ғофуров профессионал фаолияти мобайнида 4 та ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. Адилет Алимбекнинг рекорди эса 2-0 кўриниш олган.
Шунингдек, ушбу кечада Муҳаммадумар Абдураҳмонов, Жавоҳир Умурзақов, Шерзод Собиров, Баҳтиёр Бекмирзаев, Қодирхон Ғаниев каби юртдошларимиз ҳам навбатдаги жангларини ўтказади.
Шу ўринда ушбу жангларда ҳамюртларимизга омад тилаймиз!
Фикрлар