"Оpta" “Манчестер Юнайтед”ни жорий мавсум нечанчи ўринда якунлашини тахмин қилди. Натижа эса …

  • 28 декабрь, 2024, 16:41
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Оpta" портали “Манчестер Юнайтед” клубини бу мавсум Англия Премьер-лигасида нечанчи ўринда якунлашини баҳолади.

Мазкур версияга кўра, “қизил иблислар”нинг сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз натижалари сабаб мавсумнинг сўнггида турнир жадвалининг 12-поғонасида якунлайди деб башорат қилинди.

"Оpta" Рубен Аморим шогирдларини 38 та учрашувдан сўнг 12-ўринни эгаллаш имкониятини 13.7 фоиз деб тахмин қилди. 13-ўрин учун 13.3 фоиз деб баҳолаган бўлса, 11-поғонада тугатиши эса 13.1 фоизни ташкил этди. Турнир жадвалининг кучли 10 лигидан жой олиши 11.2 фоиз деб қўйилди. Энг қизиқ томони шуки, клубнинг чемпион бўлиши эса 0.1 фоизга тенглаштирилди. Ушбу баҳо кўплаб футбол муҳлисларининг ижтимоий тармоқлардаги кенг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Маълумот ўрнида, манчестерликлар бу мавсум АПЛда 18 та ўйиндан сўнг бор-йўғи 22 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг 14-ўринини эгаллашди. Пешқадам бўлиб турган "Ливерпуль"дан эса 20 очко ортда бормоқда. МЮ навбатдаги учрашувини 30 декабрь куни “Ньюкасл Юнайтед”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!