"Opta": Ўзбекистон плей-оффга чиқиш учун яхши имкониятга эга

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Opta суперкомпьютери ЖЧ–2026 иштирокчилари имкониятларини баҳолар экан, дебютант терма жамоалар ҳақида ҳам қизиқарли хулосаларни тақдим қилди.

Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг асосий сюрпризларидан бири бўлиши мумкин. Суперкомпьютер Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш эҳтимолини 41,4 фоиз деб баҳолаган.

Бу кўрсаткич ЖЧ–2026 дебютантлари орасидаги энг яхшилардан бири ҳисобланади. Фақат Иордания термаси ҳам шунга яқин натижа қайд этган бўлиб, уларнинг имконияти 40,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Шу билан бирга, мусобақада илк бор қатнашадиган Кабо-Верде ва Кюрасао термалари учун прогнозлар анча паст. Кабо-Верде 33,9 фоиз ҳолатда плей-оффга чиққан бўлса, Кюрасао учун бу кўрсаткич 18,5 фоизни ташкил этган.

Opta маълумотларига кўра, ЖЧ–2026 ғолиблиги учун Ўзбекистон имконияти 0,1 фоизга баҳоланган. Бироқ суперкомпьютер ҳисоб-китобларида турнирнинг ноодатий натижаларга бой бўлиши мумкинлиги ҳам таъкидланган.

Шунингдек, "Opta" мутахассислари Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқишининг ўзи ҳам мамлакат футболи учун улкан ютуқ эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!