"Opta" суперкомпьютери ЖЧ–2026 фаворитлари ва Ўзбекистон имкониятларини баҳолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Opta" суперкомпьютери 2026 йилги жаҳон чемпионати фаворитлари бўйича ўз тахминларини тақдим этди.

Таҳлилчилар фикрига кўра, турнирдаги асосий даъвогарлар қаторига Аргентина, Бразилия, Испания, Франция, Англия ва Германия каби терма жамоалар киради.

Шу билан бирга, суперкомпьютер бир қатор "қора от" жамоаларга ҳам юқори баҳо берган. Хусусан, с(3,6%), Норвегия (3,5%), Бельгия (2,4%), Колумбия (2,1%) ва Марокаш (1,9%) чемпионлик учун курашиши мумкинлиги қайд этилган.

Таҳлилга кўра, Нидерландия ва Норвегиянинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Бироқ ҳар икки жамоа мураккаб гуруҳлардан чиқиши талаб этилади. Айниқса, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаш кейинги босқичларда анча оғир рақибларга қарши ўйнашга олиб келиши мумкин.

Норвегия эса саралаш босқичида ажойиб форма намойиш этди. Жамоа рақиблар дарвозасига 37 та гол урди. Эрлинг Холанд 8 ўйинда 16 та гол муаллифи бўлиб, ЖЧ саралашлари тарихидаги энг яхши натижалардан бирини қайд этди.

Колумбия ҳам кузатишга арзийдиган жамоалардан бири сифатида кўрсатилмоқда. Улар 2024 йилги Америка кубогида финалгача етиб борган ва фақат Аргентинага қўшимча вақтда мағлуб бўлган эди.

Марокаш эса Африка қитъасининг энг кучли вакили сифатида баҳоланмоқда. Қатардаги ЖЧ–2022 ярим финалчиси бўлган марокашликлар ҳозир ҳам юқори савиядаги жамоа сифатида кўрилмоқда.

Opta маълумотларига кўра, Марокашнинг 13 июнь куни Бразилияга қарши ўйини турнирнинг илк ҳафтасидаги энг қизиқарли баҳслардан бири бўлиши мумкин.

Шунингдек, Франция — Норвегия ва Колумбия — Португалия учрашувлари ҳам гуруҳ босқичида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши кутилмоқда.

Who Will Win the 2026 FIFA World Cup

Шунингдек, машҳур портал қолган барча жамоаларнинг чорак финал, ярим финал, финал ва ғолиблик учун имкониятларини баҳолади.

Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг чорак финал босқичига чиқиш имконияти 3.9% га тенг эканлигини айтилмоқда. Ярим финал ва финалга йўлланмани қўлга киритиши эса 1.1% ва 0.2% деб баҳоланаётган бўлса, чемпион бўлиш эҳтимоли 0.1% деб таҳлил қилинмоқда.

Outsiders for the 2026 FIFA World Cup

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтказилади. Тарихда илк бор мусобақада 48 та терма жамоа иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!