Оқ Уйдаги турнир катта хавф остидами?
UFC нинг таниқли шарҳловчиси Жо Роган Оқ Уйдаги турнир ташкилотчилиги билан боғлиқ эҳтимолий муаммолар ҳақида гапирди.
"Одамлар Оқ Уйдаги кардни кескин танқид қилди, лекин ушбу жанглар бошқа турнирда бўлганида, ҳамма UFC ни олқишларди. Тан олиш керак, айб ўзимизда. Биз АҚШдаги оқшомдан жуда кўп нарса кутиб юбордик.
Энди мени бошқа нарсалар хавотирга соляпти. Ҳа, ўша куни Оқ Уйда бўламан, аммо бундан хурсанд эмасман. Чунки жанглар ташқарида, очиқ осмон остида ўтади. Ўйлаб кўринг, ўшу куни кучли ёмғир ёғса-чи? Ёки иссиқми? Июнь ойининг ўрталарида Вашингтон штати жуда иссиқ бўлиши мумкин. Бу эса спортчиларга қийинчилик туғдириши аниқ”, - деди Роган.
Эслатиб ўтамиз, Оқ Уйдаги UFC турнири 14 июнь куни ўтказилиши белгиланган.
Фикрлар