“Оқтепа” бокс клуби биноси замонавий кўриниш олади

“Оқтепа” бокс клуби Ўзбекистон профессионал бокс оламида ўзига хос ўрин тутади. Яъни мазкур залнинг хурмат қилишга арзигулик тарихи бор.  Бу ердан бир қатор чемпионлар етишиб чиққанлиги ҳам бунга мисол бўла олади. Ҳозирда, ушбу мажмуада қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мақсад, “Оқтепа” залини замонавий, жаҳон стандартларига тўла жавоб бера оладиган кўринишга келтириш. Авваллари, битта ринг бўлса, янги холатида иккита ринг бўлади. Яна бир қатор жиддий ўзгаришлар амалга оширилади. Мураббий Зуфар Сулаймоновнинг таъкидлашича, ушбу замонавий бокс клуби биноси сентябрь ойига, мустақиллигимизнинг 28 йиллиги шодиёналарига қуриб битказилиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!