Орельен Чуамени "Реал"га ўтиш учун Европанинг икки грандига рад жавобини берган

Франциялик ярим ҳимоячи Орельен Чуамени фаолиятини “Реал” Мадридда давом эттириш учун Европанинг икки гранд клубига ўтишдан бош тортди. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг қайд этишича, 22 ёшли футболчининг хизматларига "Ливерпуль" ва ПСЖ клублари қизиқиш билдирган, бироқ футболчи "Сантьяго Бернабеу" эгалари сафига ўтишни афзал кўрган. Орельен "қироллик клуби" билан 2028 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган узоқ муддатли шартномасини имзолаган.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Чуамени бешта учрашувда иштирок этиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!