Ads

Хабарингиз бор айни кунларда Европа миллий чемпионатлари, жумладан Россия премьер-лигаси жамоалари ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишган.

Кеча ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп сурадиган “Оренбург” Польшанинг "Краковия" клубига қарши назорат баҳси ўтказди. Учрашув 1:0 ҳисобида рус клуби фойдасига ҳал бўлди.

Эътиборлиси, Афонин шу куни тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

"Оренбург" - "Краковия"  - 1:0 (1:0)

Гол: Деспотович, 35.

"Оренбург": Довбня, Сиваков, Малых, Терехов (Рикарду Алвеш, 46), Маляров (Чуканов, 46), Шахов, Козлов, Афонин, Кулишев (Галаджан, 46), Аюпов (Болотов, 80), Деспотович (Бидловский, 60).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
30/06/2019 12:16
Афонинни бизга нима қизиғи бор мтжда ӯйнамаса