Ўртамиёна жамоа “Реал” ўйинчисини олиб кетмоқчи

Англиянинг “Борнмут” клуби ёзги трансферлар даврида таркибини кучайтиришга эътибор қаратмоқда.

Transfer News Live нашрининг ёзишича, бу клуб Испания чемпиони “Реал” ўйинчисига даъвогарлик қилмоқда. “Борнмут” раҳбарияти чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсияга оғиз соляпти.

Фран Гарсия якунланган мавсумда жами 32 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва еттита ассист муаллифи бўлди. Шунга қарамай, 24 ёшли ҳимоячи асосий таркибнинг муқим ўйинчиси саналмайди.

Трансфер бўйича мутахассислар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш имконияти Фран Гарсияни қизиқтириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Transfermarkt портали экспертлари “Қироллик клуби”  тарбиялаган ҳимоячини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!