Ортиқ Моуриньога керак бўлмай қолган Руни

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби форварди Уэйн Руни ортиқ Жозе Моуриньога керак эмас. Бироқ, уни ўз сафига қошил олишни хоҳлаётган жамоаларни футболчининг маоши ўйлантириб қўймоқда. Таъкидлаш керакки, 32 ёшли англиялик футболчи ҳафтасига 340 минг евро маош олади.

Шу боис, “МЮ” раҳбарияти Руни билан тузилган шартномани бекор қилишни истамоқда. The Sun нашрининг ёзишича, улар бунинг эвазига футболчига 11,4 млн евро конпенсация пули таклиф қилишган. Бироқ, Уэйн бундан анча кўп миқдорда пул талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси аъзосига "Сток Сити", "Вест Хэм" ва "Эвертон" каби бирқ қатор АПЛ жамоаларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда. У шунингдек Хитой жамоасидан ҳам супер таклифга эга.