Ўртоқлик ўйини. Бош мураббийсиз йиғинга кетган "Бунёдкор" илк ўйинда мағлуб бўлди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Бунёдкор" БААда йиғин ўтказмоқда. Бош мураббий Иван Бошковичсиз хорижга йўл олган "қалдирғочлар" бугун "Ал-Ваҳда" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. "Ал-Ваҳда"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Фокундо Крузский захирадан майдонга тушиб, 67-дақиқада мезбонларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. 

"Ал-Ваҳда": Муҳаммад Ал Шамси, Лукас Пеминта, Фарис Жума, Абдуллоҳ Ал Харби, Рубин Филипп, Аллан, Абдуллоҳ Ҳамад, Адриан Силва, Таҳноон Ал Зааби, Хуан Лука, Педро.

"Бунёдкор": Суҳроб Султонов (Муҳаммад Юсуф Собиров), Музаффар Олимжонов (Фарҳод Ўткиров; Умид Султонов), Авазбек Ўлмасалиев (Абдуллоҳ Омоналиев), Жасур Ёқубов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Даврон Эргашев (Александр Зевадинов), Диёр Жалолиддинов (Наримон Аҳмаджонов), Акбар Исматуллаев (Азиз Тўлқинбеков; Муҳаммадайюб Омонов), Суҳроб Иззатов (Муҳаммад Сафо Фозилов), Расул Йўлдошев (Оллоберган Каримов; Билол Туплиев), Игор Иванович (Шерзод Мирзажонов), Жасур Ҳакимов (Усмонали Исмоналиев).

"Бунёдкор" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!