Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" тожик клубини тор-мор келтирди

Виталий Левченко бошчилигидаги “Нефтчи” Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида навбатдаги ўртоқлик учрашувини Тожикистоннинг "Эсхата" клубига қарши ўтказди. Таъкидлаш жоиз, мураббийлар барча футболчилар учун нимага қодир эканликларини намойиш этиш учун имконият яратиб беришди. Биринчи бўлимда ҳаракатланган футболчилар ўрнига, иккинчи бўлимда таркиб тўлиқ алмаштирилди.

Учрашувдаги голлар фақат “Нефтчи” томонидан киритилди. Жамоага яқинда келиб қўшилган грузиялик ҳужумчи Георгий Никабадзе бурчакдан оширилган тўпга эгалик қилиб боши билан зарба йўллади ва дарвозани ишғол этди 1:0.Мазкур ҳисоб танаффусга қадар ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган футболчилар анча фаол ва ҳужумкор ўйин намойиш этиб, меҳмонлар дарвозасига анча-мунча хавф солиб, кетма-кет учта тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган “Нефтчи” якунда йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

21 июль "Нефтчи" СК стадиони

"НЕФТЧИ" - "ЭСХАТА" - 4:0 (1:0).

"Нефтчи" сафида биринчи бўлимда майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Нодирхон Неьматхонов,  Алексей Ларин,  Антон Кривченко, Умар Адхамзода, Мирзохид Ғофуров, ДиёрТуропов,  Эдуард Эмсис, Шароф Мухиддинов, Вахиб Тара, Георгий Никабидзе.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Владимир Назаров, Зоир Жўрабоев, Муҳсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Иззатилла Абдуллаев, Суннатилло Абдуллажонов, Лутфулла Тўраев, Абдуллоҳ Олимов, Ғуломҳайдар Ғуломов,  Улуғбек Ҳошимов, Аббос Ғуломов.

"Эсхата" таркиби: Владислав Шевченко, Хусейн Нурматов, Ойбек Абдуғаффоров, Роман Хибаба, Сайёд Ковусшох, Олим Каримов, Иброҳим Эшонхонов, Сиявуш Асроров, Шахзод Мамуржонов, Далер Имомназаров, Санжар Рихсибоев,

Захирада: Мўминжон Гадойбоев, Муҳаммад Рустамов, Абдураҳмон Узақов, Рустам Сабуров, Мубин Мўминов, Хожи Абдумамонов, Бахтиёр Зарипов.

Голлар: Георгий Никабадзе, 5 - 1:0. Сиявуш Асроров, (автогол) 50 - 2:0. Иззатилла Абдуллаев, 58 - 3:0. Иззатилла Абдуллаев, 68 - 4:0.

Огоҳлантириш:  Анвар Ғофуров, 56.

Амалага оширилмаган пенальти: Ғуломхайдар Ғуломов, 78.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!