Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон МТЖ оқ, Уругвай кўк рангли либосда ҳаракат қилади

Хабарингиз бор, эртага Тошкент вақти билан тонгги соат 04:00да Ўзбекистон миллий терма жамоаси Монтевидеода Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Бугун терма жамоа расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди. Унга кўра эртага Ўзбекистон милллий терма жамоаси оқ рангли либосда майдонга тушадиган бўлди. Уругвай терма жамоаси аъзолари эса ўзларининг анъанавий кўк рангли либосларида ҳаракат қилишади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Уругвай – Ўзбекистон ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт ТВ” ҳамда Россиянинг “Матч ТВ” телеканалларида жонли эфирда намойиш қилинади.