Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон яна ютказди!

Ҳозиргина Дубай шаҳридаги "The Sevens" ўйингоҳида Ироқ ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. Унда вакилларимиз 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Биринчи таймда Ҳамдамов томонидан киритилган голга ироқликлардан Моханнад Али ва Аднан Али жавоб қайтарди. 

  • Ўртоқлик учрашувлари
  • 1-тур

1 : 2

17/11/2020 19:00

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Терма жамоамизнинг жарима майдонига узатган тўпи аниқ зарба билан якунланмади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Терма жамоамизнинг ҳужумлари бесамар якунланмоқда. 

  • 85'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Пенальтини Аднан аниқ амалга оширди. Неъматов тўпни қайтаришга яқин келганди. 

  • 84'

    Қодирқулов ва Абдухолиқов ўрнига Бозоров ва Убайдуллаев майдонга тушди. 

  • 83'

    Рустам Ашурматов жарима майдони ичида рақибни йиқитди. Пенальти.

  • 82'

    Неъматов сал бўлмаса, яна бир хатога йўл қўярди. У иккинчи урунишда тўпни ушлаб олди. 

  • 80'

    Холмуҳаммедовнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 77'

    Қобилов сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 76'

    Вакилларимизда яхши вазият юзага келди. Аммо кетма-кет зарбалар гол билан якунланмади. 

  • 74'

    Тўраев ва Эркинов ўрнига Холмуҳаммедов ва Турғунбоев майдонга тушди

  • 72'

    Мозговойнинг қанотдан узатилган тўпга бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 71'

    Рақибнинг ўта хавфли ҳужуми бир амаллаб қайтарилди. 

  • 70'

    Тўраев сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 67'

    Исмоилов ва Ҳамдамов ўрнига Мозговой ва Машарипов майдонга туширилди. 

  • 65'

    Рақибларимиз голдан руҳланиб олдинга бормоқда. 

  • 63'

    ГОЛ! Неъматовдан кутилмаган хато. Муханнад Алининг зарбасини дарвозабонимиз ушлаб ола билмади.

  • 62'

    Ироқнинг қарши ҳужуми ҳимоячиларимиз томонидан осонгина қайтарилди. 

  • 60'

    Вакилларимизнинг ҳужумлари бесамар якунланмоқда. 

  • 58'

    Ироқ ҳужумчисининг жарима майдонига узатган тўпига шериклари етиб кела олмади. 

  • 56'

    Ироқ футболчисининг зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 54'

    Вакилларимизнинг бурчак зарбаси ҳужумдаги фол сабаб тўхтатилди. 

  • 52'

    Неъматов жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани қайтара олди. 

  • 50'

    Йўлдошевнинг рейдини рақиблар қоидани бузган ҳолда тўхтатишди. 

  • 48'

    Ироқнинг бурчак зарбасини ҳимоячиларимиз қайтариб юборди.

  • 46'

    Ҳожимат Эркиновнинг чап қанотдан уюштирган рейди зарбагача етиб бормади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Ўзбекистон терма жамоасининг бурчак зарбаси дарвозабон томонидан ушлаб олинди. 

  • 43'

    Кетма-кет иккита бурчак зарбамиз анча хавфли чиқди. Тўраевнинг биринчи зарбаси дарвоза тўсинига тегди, Қобилов томонидан берилган иккинчи зарба ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 42'

    Эркиновдан ажойиб комбинацион ўйин. Ҳамдамов деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Зарба дарвозабон томонидан қайтарилди. Яхши қарши ҳужум.

  • 40'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамдамов пенальтини аниқ амалга оширди. 

  • 39'

    Ҳожимат Эркинов дарвозабон томонидан йиқитилди. Пенальти. Рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатоси қимматга тушди. 

  • 38'

    Ироқ ҳимоячиси тўпни майдонга чиқариб юборишни энг тинч йўл, деб ҳисоблади. Темурхўжа Абдуҳолиқов олдинга бошланганди. 

  • 36'

    Ироқлик футболчи майдонга қайтди. У ўйинни давом эттира олади. 

  • 35'

    Ироқ футболчиси жароҳат олган кўринади. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 33'

    Қарама-қарши узун паслар фойда келтирмаяпти. 

  • 31'

    Ўзбекистон тўпни назорат қилмоқда. 

  • 29'

    Темурхўжа Абдуҳолиқов яхши позицияга чиқиб борганди. Аммо ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

  • 28'

    Ироқ бурчак зарбасини амалга оширди. Жарима майдончамиз ичидаги пала-партишлик сал қолса, хавфли зарбага сабаб бўларди. 

  • 27'

    Ашурматов рақиб ҳужумини узиб қўйишга эришди. Аммо унинг ҳаракати ҳам дарвозамиз учун хавф келтирди. Яхшиямки, тўп дарвозамизга тушиб қолмади. 

  • 25'

    Жарима майдонига узатилган тўпни ироқликлар осонлик билан қайтариб юборди. 

  • 23'

    Яна марказий ҳимоямиз хатога йўл қўйган эди. Бахтимизга, рақиб ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда экан. 

  • 21'

    Ўйин ҳозирча майдон марказида кечмоқда. Ҳар икки жамоанинг ҳужумлари кескин кўриниш олмаяпти. 

  • 19'

    Ғаниевнинг жаримадан тепган тўпи бирозгина ноаниқ кетди. 

  • 18'

    Рақиб ўз жарима майдончаси яқинида тўпни қўли билан ўйнади. Стандарт вазиятга эгамиз. 

  • 16'

    Ироқ прессинг эвазига тўпни кўп маротаба олиб қўймоқда. Жамоамизда паслардаги аниқлик даражаси у қадар юқори эмас. 

  • 14'

    Тўп назорати вакилларимизда бўлиб турибди. 

  • 13'

    Марказий ҳимоямиз, қарийб, хатога йўл қўйди. Хайриятки, офсайд бўлиб чиқди!

  • 11'

    Ҳужумнинг иккинчи темпида жарима майдонига узатилган тўпни Ғаниев қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 11'

    Бурчак зарбасини бартараф этишга эришдик. 

  • 11'

    Қобилов Ироқ ҳужумчисига зарба бериш имконини бермади. Анча хавфли вазият юзага келтирди. Баракалла, Ислом!

  • 9'

    Ҳужумларимиз ноаниқ паслар туфайли барбод бўлмоқда. 

  • 8'

    Ироқ орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 7'

    Йўлдошев ўнг қанотдан олдинга бориб, жарима майдони ичкарисига тўпни узатди. Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 6'

    Иброҳим-Ҳалил Йўлдошев ҳужумни муваффақиятли ривожлантира олмади. Тўп олдирилди. 

  • 5'

    Ироқ прессингда кучли ўйнамоқда. 

  • 3'

    Қодирқулов жарима майдони ичида йиқилди. Аммо ҳакамнинг фикрича барчаси жойида. 

  • 1'

    Илк ҳужум ироқликлар томонидан амалга оширилди. Аммо ҳимоячиларимиз тўпга биринчи бўлишди. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. 

  • 0'

    Рақибларимиз ўйинни бошлаб берадиган бўлди. 

  • 0'

    Жамоалар сўнгги руҳий тайёргарликни амалга оширмоқда. 

  • 0'

    Миллий мадҳиямиз янграмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги ўйини Ироққа қарши кечади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
17/11/2020 23:39
Sayt hodimlari uzi sela muhlisla uchun ishlasalariz. Vadim togadan savol javob qilmasizlarmi. uyin haqiga va qanaqa taktika ustiga. ish olib borapti ekanla. keyin uyinchilarni qiynap nima kerak. Azizni qanotka quyib. Qisqasi. iltimos seladan kelganlaridan keyin savol javob qilingla qani.
Дилшод Даврлнов
17/11/2020 21:56
УЗБ фудболда Адолат йук тажриба йук Терма жамо мурабийи булса узни манфатини узига якин фудболчиларни ёнига олади КОРУПСИЯ
&
Ф/К АНДИЖОН
17/11/2020 21:30
Ана сизга Узбекистон мана сизга Узбекистон !!! Жахон чемпионатига чикиш умидлари янада тушиб кетмокда 20га/80%фоиз чикиш 20 фоиз чикмаш 80 фоиз.Бу нака уйин булса яна 10 йил кутишимиз керак жахон чемпионатига чикишни. 2022 йилги Катардаги чемпионатга чикишимизни унитсак булаверади Дустлар !!!
Rustam Raxmatullaev
17/11/2020 21:09

85'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Пенальтини Аднан аниқ амалга оширди. Неъматов тўпни қайтаришга яқин келганди. Adminga qayin.
Benazir mix
17/11/2020 21:02
Chaqir yiban Sardor Rashidovlani. Torayevdan kora odil ahmedov yaxshi oynardi qari bosayam
Benazir mix
17/11/2020 21:01
Qo*to boridi to*rayevlani tushirib jala. Boshqa oynidigan oyinchilani chaqirmidide Vadim dalbayop bunyodkoridigi oyinchilani yig*voladi
Javlon Abdullaev
17/11/2020 21:00
vadim ket lanati óris sanda vatan tuyg'usi yóq san órissan
Dastan Uteuliev
18/11/2020 10:14
Ана нима булди. Хурматли хакийкатни тик айта олмайдиган журналистлар бу кунингдан ишдан кетип колганинг яхшимасми. Биз халикка неча турли жаримларни телевизорда морак билан гапирасизларку. Нима бу долблевлар ютказса думларини тикип утирасизлар. Айтинглар УФА президентига футболчиларинг бир тийин деп булмаса студияга чакиртирип кутига козик кокинглар. Хакийкатни очик ойдин езмасанлар сенлардан халикка нима фойда. Суууффф сенларга
SHAXBOZ BEKMURODOV
17/11/2020 22:27
Vademjon Lutfullani yoniga, Jeparov va kapadzelarniyam chaqirish kerak o‘largayam poxxuy yana o‘ynayveradi