Ўртоқлик ўйини. Қатар ўз майдонида Чехияга мағлуб бўлди

Бундан бироз олдин Қатар ҳамда Чехия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳси якунига етди.

Доха шаҳридаги “Абдулла бин Носир бин Халифа” стадионида кечган қарама-қаршиликнинг 15-дақиқасида Антонин Барак томонидан киритилган ягона гол эвазига чехлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Маълумот учун, ҳар иккала терма жамоа ҳам 2018 йил Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятсизликка учраб, мундиалсиз қолишган эди.

Қатар – Чехия 0:1

Гол: Антонин Барак(15).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!