Ўртоқлик ўйини. Россия Буркина-Фасони йирик ҳисобда мағлуб этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия ва Буркина-Фасо терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Беллашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Ҳисоб 14-дақиқада Лечи Садулаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган аниқ зарбаси орқали очилди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Антон Миранчукнинг узатмасидан сўнг Алексей Миранчук жамоасининг устунлигини икки бараварга оширди.

42-дақиқада Буркина-Фасо футболчиси Муҳаммад Уэдраого қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва меҳмонлар ўйиннинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди.

Иккинчи бўлимда эса Илья Вахания гол уриб, учрашувга нуқта қўйди — 3:0.

Шу тариқа, Россия терма жамоаси навбатдаги назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!