Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна"га қарши беллашувда қўқонликлар 3 та гол уриб, минимал ҳисобда зафар қучди

Айни кунларда Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик давомида бугун "Сўғдиёна" билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. 

Дастлаб, Анвар Ҳожимирзаев 23-дақиқада ҳисобни очди. Бўлим якунланиши арафасида Бобур Акбаров ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Иккинчи таймда Иқбол Маликжонов жарима зарбасини аъло даражада ижро этиб, "шунқорлар"га ғалаба келтирган голнинг муаллифига айланди. 

Ўртоқлик ўйини
"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2-1

Гол: Анвар Хожимирзаев (23), Иқбол Маликжонов (54) - Бобур Акбаров(авт,45)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!