Ўртоқлик ўйини. "Хоразм" Молдово клуби билан баҳсда дуранг қайд этди
"Хоразм" Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўриш учун Туркияда йиғин ўтказмоқда.
Жамоа бугун йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашувида Молдованинг "Зибру" жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. "Хоразм" сафида Дийор Ортиқбоев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Сергей Токов шогирдлари 30 январдан 16 февралга қадар Туркияда машғулотларни ўтказади.
Фикрлар