Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия бу сафар Австрияни аяб ўтирмади

Ҳозиргина «Эрнст Хаппель» номли стадионда Австрия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйин ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган учрашувда бразилиялик футболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга эса Габриэл Жезус, Неймар ҳамда Коутиньолар муаллифлик қилишди.

Австрия – Бразилия 0:3 (0:1, 0:2)

10 июнь «Эрнст Хаппель»

Голлар: 0:1 – 36 Габриэл Жезус, 0:2 – 63 Неймар, 0:3 – 69 Коутиньо.

Австрия – Линднер, Предль, Хинтереггер, Алаба, Драгович (Данзо, 70), Шопф (Хирлендер, 58), Баумгартлингер, Шлагер (Бургшталлер, 58), Гриллич (Жуль, 66), Арнаутович, Лайнер.

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва (Маркиньос, 60), Марсело (Филипе Луис, 67), Данило, Миранда, Каземиро (Фернандиньо, 61), Паулиньо, Коутиньо (Тайсон, 76), Виллиан, Габриэл Жезус (Фирмино, 67), Неймар (Дуглас Коста, 84).

Огоҳлантиришлар: Шопф (38), Предль (54), Неймар (63).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!