Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия ва Германия рақибларини аямади, Япония эса кичик ҳисобда ғалаба қозонди
АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати бошланишига оз вақт қолди. Мундиалда иштирок этадиган терма жамоалар мусобақага тайёргарликни давом эттирмоқда. Шу мақсадда қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Япония терма жамоаси Исландияни минимал ҳисобда мағлуб этган бўлса, Германия ва Бразилия ўз рақибларини йирик ҳисобда таслим қилди.
Қуйида кеча бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувлари натижалари билан танишинг:
Япония 1:0 Исландия
Швейцария 4:1 Иордания
Чехия 2:1 Косово
Польша 0:2 Украина
Германия 4:0 Финляндия
АҚШ 3:2 Сенегал
Бразилия 6:2 Панама

Фикрлар