Ўртоқлик учрашуви. “Динамо” - “Насаф” учрашувида ғолиб аниқланмади

 

Миллий терма жамоамиз ўйини боис, олий лигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида, жамоамиз бугун “Динамо” билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда томонлар дарвозаларни 2 мартадан ишғол қилишди 2:2.

Ўртоқлик учрашуви. 19.03.2017

“Динамо” (Самарқанд) – “Насаф” (Қарши) 2:2 (1:1)

Самарқанд ш., “Динамо” стадиони. 16:00

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумабоев, Руслан Самандаров (иккаласи ҳам Навоийдан)

Захира ҳаками: Амал Султанов (Навоий)                             

Голлар: Сардор Сулйманов (пенальтидан), 21’-1:1, Амиржон Сафаров, 72’-2:1 - Бобир Абдухолиқов, 2’-0:1, Шахбоз Эркинов, 76’-2:2.

“Динамо”: 1.Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3.Бунёд Исроилов (13. Асомиддин Маматов 78), 8. Жасур Азимов, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов (24. Тимур Файзуллаев 75), 9. Сардор Сулаймонов 20. Амиржон Сафаров 60), 14. Раду Рогак, 15. Шохрухбек Ҳолматов, 18. Дамир Низанов (11. Абдумалик Абдуллаев 52), 22. Абдуджамол Исроилов (7. Омаджон Тайлоқов 75), 23. Комил Шарофутдинов (21. Искандар Холмирзоев 54).

Захира: 16. Рустам Тоштурдиев, 2. Миркомил Локаев, 4. Ҳакимхон Аламхонов,  24. Тимур Файзуллаев.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (1.Умид Эргашев 67), 2.Акмал Шораҳмедов (6.Азиз Ғаниев 60), 4.Мақсуд Каримов (31.Сайдулло Раҳматов 82), 10.Дилшод Раҳматуллаев (5.Ғолиб Ғайбуллаев 77), 14.Шароф Муҳитдинов (8.Сирожиддин Қўзиев 82), 18.Баҳром Абдураҳимов (38.Дониёр Нарзуллаев 60), 20.Ислом Кенжабоев (15.Шахбоз Эркинов 60), 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 15.Бобир Абдухолиқов (9.Дилшод Хушбаков 60), 69.Драган Черан.

"Насаф" энди расмий учрашувни 24 март куни Тошкентда "Локомотив БФК"га қарши ўтказади. Бу учрашув, жамоамизнинг бу йилги Ўзбекистон кубоги баҳсларидаги дастлабки учрашуви бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!